Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ҚИРОН

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинада пешинни тўрт ракат ва Зул-ҳулайфада аср­ни икки ракат ўқидилар. Сўнг ўша ерда тунаб қолдилар. Тонг отганида Байдага миндилар. У (Байда) у зотни кўтариб тик турганида Аллоҳга ҳамд, тасбеҳ ва такбир айтдилар. Кейин ҳаж ва умрани ният қилиб талбия айтдилар. Одамлар ҳам икковини ният қилиб талбия айтдилар. Етиб келган чоғимизда одамларга амр қилдилар ва улар эҳромдан чиқдилар. Токи тарвия куни бўлганида ҳажни ният қилиб талбия айтишди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам туяларини тик ҳолда сўйдилар ва Мадинада иккита шохли қўчқорни сўйдилар».
Бухорий, Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилишган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаж ва умрани жамлаб талбия айтаётганларини эшитдим. У зот: «Лаббайка умротан ва ҳажжа», дер эдилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий.

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ақийқ водийсида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу кеча ҳузуримга Роббимдан бир келувчи келди. У ушбу муборак водийда намоз ўқи ва «умротан фии ҳажжатин» дегин, деб айтди», дедилар».
Бухорий, Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилишган.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким билан бирга атаган қурбонлиги бўлса, ҳаж ва умрани ният қилсин. Сўнгра иккисидан бирданига эҳромдан чиқмагунча эҳромдан чиқмай юради», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд.

Муторриф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Имрон ибн ҳусойн менга: «Мен сенга бир ҳадис айтиб бераман. Шояд Аллоҳ сенга у туфайли манфаат берса. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаж билан умрани жамладилар. Сўнг ундан то вафот этгунларича қайтармадилар. Уни ҳаром қиладиган Қуръон ҳам нозил бўлмади. Менга салом берилиб турар эди. Бу ҳолат то куйдириб даволанганимча давом этди. Кейин мен тарк қилиндим. Сўнг куйдириб даволашни тарк қилган эдим, у ҳам (салом) қайтди».
Имом Муслим ривоят қилган.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаж ва умрани жамлаб қирон қилдилар. Иккиси учун бир тавоф қилдилар».
Имом Термизий ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио