Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ТАМАТТУЪ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ундан таматтуъ ҳажи ҳақида сўралди. Шунда у:
«Муҳожирлар, ансорлар ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари ҳаммалари видолашув ҳажида ният қилиб талбия айтдик. Маккага келганимизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«ҳажга ният қилиб айтган талбиянгизни умрага айлантиринглар. Аммо, ким қурбонлик атаб белги таққан бўлса, бундоқ қилмасин», дедилар.
Сўнг байтни тавоф қилдик, Сафо ва Марва орасида саъй қилдик, аёлларга бордик ва кийимлар кийдик. У зот:
«Ким белгилар таққан бўлса, қурбонлик жо-йига етмагунича буларни қилиш ҳалол эмас», дедилар.
Сўнгра тарвия куни кечки пайт ҳажни ният қилиб талбия айтишимизга амр қилдилар. Қачон ҳаж ибодатларидан фориғ бўлиб келсак ва байтни тавоф қилиб, Сафо ва Марвани саъй қилсак, ҳажимиз тамом бўлади. Зиммамизда қурбонлик сўйиш қолади. Аллоҳ таоло:
«Ким умрадан ҳажгача ҳузур қилган бўлса, муяссар бўлган қурбонликни қилсин. Ким топмаса, уч кун ҳажда, етти кун (шаҳарларингизга) қайт­ганингизда» деган.
Бир қўй кифоя. Улар бир йилда икки ибодатни: ҳаж ва умрани жам қилдилар. Албатта, Аллоҳ буни Китобида ва Набийининг суннатида нозил қилди. Макка аҳли бўлмаганларга мубоҳ қилди. Аллоҳ таоло: «Бу аҳли Масжидул ҳаромда яшамайдиганлар учундир», деди».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд.

Жамра аз-Зубаъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Таматтуъ қилдим. Одамлар мени бундан наҳ­йи қилдилар. Ибн Аббосдан сўрадим. У менга буни қилишга амр қилди. Сўнгра байт томонга бориб ухладим. Тушимда биров келиб: «Умра мақбул, ҳаж мабрур!» деди. Ибн Аббоснинг олдига бориб кўрган нарсам ҳақида хабар бердим. Шунда у: «Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Абул Қосим соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннати!» деди».
Муслим ва Бухорий ривоят қилган.
Имом Бухорий:
«Менга Ибн Аббос:
«ҳузуримда тур. Сенга молимдан улуш қилиб қўяман», деди.
«Нима учун?» дедим.
«Кўрган тушинг учун», деди» жумласини зиёда қилган.

Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Таматтуъ ояти Аллоҳнинг китобида нозил бўлди. Биз унга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга амал қилдик. Уни Қуръон ояти ҳаром қилгани йўқ. У зот ҳам ундан то вафот этгунларича қайтармадилар».
Бухорий, Муслим.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио