Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ТАЛБИЯ

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон уловлари у зотни кўтариб Зул-ҳулайфа масжиди олдида тик турганида: «Лаббайкаллоҳумма лаббайк. Лаббайка ла шарийка лака лаббайк. Иннал ҳамда, ваннеъмата лака вал мулк. Ла шарийка лак!» дер эдилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.

Имом Бухорийдан бошқалар қуйидигиларни зиёда қилганлар:
«Ибн Умар розияллоҳу анҳу: «Умар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошлаган талбия­лари ила ҳалиги калималарни айтар ва: «Лаббайкаллоҳумма лаббайк. Лаббайка ва саъдайка. Вал хойру фии ядайка. Лаббайка вар роғбау илайка вал амалу» дер эди»ни зиёда қилганлар».

Соиб ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жаброил алайҳиссалом ҳузуримга келиб, менга асҳобларимни ва мен билан бирга бўлганларни ният ва «лаббайка»ни баланд овоз билан айтишга буюришимни амр қилди», дедилар».
Сунан эгалари ривоят қилишган. Имом Термизий саҳиҳ деган.

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «ҳажнинг нимаси афзал?» деб сўралди.
«Баланд овози ва қон оқизгани», дедилар».

Саҳл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қай бир мусулмон талбия айтса, албатта, унинг чап ва ўнгидаги тошлар, дарахтлар ва кесаклар ҳам талбия айтади. ҳаттоки ер у жойдан бу жойдан кесилиб кетади», дедилар».
Иккисини Имом Термизий ривоят қилган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Жамъдан Миногача Фазлни мингаштириб келдилар. Фазл менга хабар беришича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам то Ақобада тош отгунларича талбия айтишда бардавом бўлганлар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Умра қилувчи то ҳажарни истилом қилгунича талбия айтади», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио