Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

МИЙҚОТДАН ЭҲРОМГА КИРИШ

Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эҳром учун кийимларидан жудо бўлганларини ва ғусл қилганларини кўрдим».
Имом Термизий ривоят қилган.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эҳром учун эҳромга киришларидан олдин ва эҳромдан чиқишлари учун байтни тавоф қилишларидан олдин хушбўй суртар эдим».

Бошқа бир ривоятда:
«Худди мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эҳромдалик чоғларида фарқларидаги мискнинг ялтирашига назар солиб тургандекман», жумласи зиёда қилинган.

 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам пешинни Мадинада тўрт ракат ва асрни зул-ҳулайфада икки ракат ўқидилар. Сўнгра ўша ерда ётиб қолдилар. Тонгда уловларини миндилар. У тик турганида «лаббайка» айтишни бошладилар».
Иккисини Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сочларини яхшилаб тараганларидан, мой суртганларидан, ўзлари ва саҳобалари изор ва ридони боғлаганларидан кейин Мадинадан жўнаб кетдилар. У зот ридо ва изордан терига сепиладиган заъфарон суртилганидан бошқасини қайтармадилар. У зот Зул-ҳулайфада тонг отдирдилар. Уловларини миндилар. Байданинг устида тик бўлганларида у зот ҳам, саҳобалари ҳам «лаббайка» айтдилар. У зот қурбонликка аталган туяларига белгилар осдилар. Бу ҳодиса зулқаъдадан беш кун қолганда бўлди.  У зот Маккага зулҳижжадан тўрт кеча ўтганида етиб келдилар. Сўнг байтни тавоф қилдилар ва Сафо билан Марва орасида саъй қилдилар. Эҳромдан чиқмадилар. Чунки у зот қурбонлик ҳайдаб келган эдилар. Сўнгра Макканинг юқори тарафига, ҳажун яқинига тушдилар. У зот ҳажни ният қилиб «лаббайка» айтган эдилар. Биринчи тавофларидан кейин то арафадан қайтгунларича Каъбага яқинлашмадилар. У зот саҳобаларига байтни тавоф, Сафо ва Марва орасида саъй қилишга, сўнгра сочларини қисқартиб, эҳромдан чиқишга амр қилдилар. Бу туяга белги боғлаб олиб келмаганлар учун эди. Кимнинг хотини ўзи билан бўлса, у унга ҳалол бўлди. Шунингдек, хушбўй ва ки­йим ҳам».
Имом Бухорий ривоят қилган.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Зубоъа бинти Зубайр ибн Абдулмутталибнинг олдига кирдилар. Шунда у:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Мен ҳаж қилмоқчиман, аммо тобим йўқ», деди.
«ҳажни қилавер ва шарт қилиб: «Эй Аллоҳим! Эҳромдан чиқишим Сен мени тутиб қолган жойда», дегин, дедилар. У Миқдод ибн Асваднинг хотини эди».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио