Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

НИКОҲ

Абон ибн Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Отамнинг: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эҳромли киши никоҳланмайди, никоҳламайди ва совчи қўймайди», дедилар», деганини эшитганман».
Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эҳромдалик ҳолларида Маймунага уйландилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.

 Саъид ибн Мусаййиб розияллоҳу анҳу:
«Ибн Аббос бу борада хато қилган. У бу ҳадиснинг ровийларидан ёлғиз ўзи ажраб чиққан. Уларнинг ичида Абу Рофеъ ва Маймунанинг ўзи ҳам бор. У киши:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга Сарифда уйланганларида иккимиз ҳам эҳромда эмасдик», деган.
Абу Довуд, Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

 Имом Термизийнинг лафзида:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ҳалол ҳолларида уйланганлар, ҳалол ҳолларида олдига кирганлар. У киши розияллоҳу анҳо Сарифда вафот этганлар ва у зот билан бирга бўлган жойга дафн қилинганлар», дейилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио