Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ЗАРАРСИЗ ОВ ҲАЙВОНИНИ ЎЛДИРИШ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Саъб ибн Жусома Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ёввойи эшакни ҳадя қилди. У зот эҳромда эдилар. Уни қайтардилар ва: «Агар эҳромда бўлмаганимизда уни сендан қабул қилар эдик», дедилар».

Бошқа бир ривоятда:
«У зотга ов ҳайвонининг бир аъзоси ҳадя қилинди. У зот уни қайтардилар ва: «Биз уни емаймиз, биз эҳромдамиз», дедилар», дейилган.
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.
 
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Модомики ўзингиз овламаган бўлсангиз ёки сиз учун овланмаган бўлса, эҳромдаги ҳолингизда сизга қуруқлик ови ҳалолдир», дедилар».
Сунан эгалари ривоят қилишган.
Имом Шофеъий бу ҳадисни ушбу бобга оид энг яхши ҳадисдир, деганлар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ҳаж ёки умра учун чиқдик. Олдимиздан чигирт­ка тўпи чиқиб қолди. Биз уларни қамчиларимиз ва асоларимиз билан ура бошладик. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уни енглар. У денгиз овидандир», дедилар».
Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган.

Ҳафса розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«ҳайвонлардан бештасини ким қатл қилса ҳараж эмас. (Улар) қарға, қузғун, сичқон, чаён ва қутирган ит», дедилар».

Бошқа бир ривоятда:
«Беш фосиқни ҳилда ҳам, ҳарамда ҳам қатл қилинади. (Улар) илон, ола қарға, сичқон, қутирган ит ва қузғун», дейилган.
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио