Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

КИЙИМ КИЙИШ ВА ХУШБЎЙ СУРТИШ

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Эҳромдаги киши қайси кийимларни кияди?» деди.
«Кўйлаклар, саллалар, шалворлар, кулоҳлар, махсиларни киймайди. Аммо кийгани кавуш топмаса, махсилар кийиб, ошиғидан пастидан кесиб олсин. Заъфарон ва варас теккан ки­йимларни кийманглар», дедилар».

Бошқа бир ривоятда:
«Ким кавуш топмаса, махси кийсин. Ким изор топмаса, шалвор кийсин», дейилган.

Яъло ибн Умайя розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаъронада умра ниятини қилиб бўлганларида соқоли ва бошини сариққа бўяган, чопон кийиб олган бир киши келди ва:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Мен умрага эҳром боғладим. Ўзим эса сиз кўриб турганингиздек», деди.
«Устингдаги тўнни еч. Ўзингдаги сариқни юв. ҳажингда нима қилсанг, умрангда ҳам шуни қил», дедилар».
Иккисини Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эди. Бас, уни туяси йиқитди. У эҳромдаги ҳолида ўлиб қолди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уни сув ва сидр ила ювинглар. Икки (эҳром) кийими ила кафанланглар. Унга хушбўй суртманг­лар. Унинг бошини ўраманглар. Чунки у қиёмат куни «лаббайка» айтган ҳолида тирилтирилади», дедилар».
Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларни эҳромда қўлқоп кийишдан, ниқоб тутишдан ва заъфарон ҳамда варас теккан нарса ки­йишдан наҳйи қилганларини эшитдим. Ундан бош­қа яхши кўрган рангдаги кийимларини: бўялганми, ипакми, сарпоми, шарволми, кўйлакми, махсими, кияверсин».
Сунан эгалари ва Аҳмад ривоят қилишган.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Отлиқлар бизнинг олдимиздан ўтарди. Биз эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эҳромдаги ҳолда эдик. Қачон улар тўғримизга келганларида ҳар биримиз жилбобини бошидан юзига тушириб оларди. Улар биздан ўтиб кетганларида уни очардик».
Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио