Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

МАКОН МИЙҚОТЛАРИ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина аҳлига Зул-ҳулайфани, Шом аҳлига Жуҳфани, Нажд аҳлига Қорнул-манозилни ва Яман аҳлига Яламламни мийқот қилдилар. Ўшалар у ерликларга ва ўша томондан келадиган улардан бошқа ҳаж ҳамда умрани ирода қилганларга мийқотдир. Ундан ичкарида бўлганлар қаердан жўнаса, ўша ердан эҳромга киради. Макка аҳли Маккадан», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам машриқ аҳлига Ақийқни мийқот қилдилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Аҳмад, Абу Довуд ва Насаийнинг ривоятида:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ироқ аҳлига Зоти ирқни мийқот қилдилар», дейилган.
Шарҳ: Зоти ирқ Ақийқдан кўра Маккаи мукаррамага яқинроқ жой. Баъзи уламолар, эҳтиёт учун Ақийқдан эҳром боғлаган афзал, дейдилар.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Икки шаҳар фатҳ қилинганида ҳазрати Умарнинг олдига келиб:
«Эй мўминларнинг амири! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Нажд аҳлига Қорнни чегара қилиб берган эдилар. У бизнинг йўлимиздан узоқда. Агар уни ирода қиладиган бўлсак, бизга машаққат бўлади», дейишди.
«Унинг тўғрисига назар солинглар», деди ва уларга Зоти ирқни чегара қилиб берди».
Имом Бухорий ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио