Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

МАЙЙИТНИНГ НОМИДАН ҲАЖ ҚАЗО ҚИЛИНАДИ ВА ШУНИНГДЕК ЁШ БОЛАДАН ҲАМ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Жуҳайнадан бир аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди ва:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Онам ҳаж қилишни назр қилган эди. ҳаж қилолмасдан ўлиб қолди. Унинг номидан ҳаж қилайми?» деди.
«ҳа! Унинг номидан ҳаж қил! Айт-чи, унинг қарзи бўлса, сен адо қилармидинг? Аллоҳнинг ҳақини адо қилинглар! Аллоҳ вафога ҳақли зотдир!» дедилар».
Бухорий ва Насаий ривоят қилишган.

Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Онам ҳаж қилмай туриб ўлиб қолди. Унинг номидан ҳаж қилайми?» деди.
«ҳа! Унинг номидан ҳаж қил!» дедилар».
Термизий ва Муслим ривоят қилишган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Отам ўлди ва унинг зиммасида Ислом ҳажжи бор эди. Унинг номидан ҳаж қилайми?» деди.
«Айт-чи, агар отанг қарз қолдирганида уни адо қилармидинг?» дедилар.
«ҳа», деди.
«Унда, отангнинг номидан ҳаж қил», дедилар».
Насаий ва Шофеъий ривоят қилишган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Бир аёл ўз гўдагини кўтариб туриб:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Манавининг ҳажи бўладими?» деди.
«ҳа. Ажри сенга бўлади», дедилар».
Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

Соиб ибн Язид:
«Менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга видолашув ҳажида ҳаж қилдирилган. Ўшанда мен етти ёш эдим», деди».
Термизий ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио