Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хутба қилиб: «Зинҳор эр киши аёл киши билан холи қолмасин. Илло у аёл билан маҳрами бўлса, майли. Аёл киши фақатгина маҳрами билангина сафар қилсин», дедилар. Шунда бир киши туриб: «Эй Аллоҳнинг Расули! Менинг хотиним ҳажга чиқди. Мен эсам фалон ғазотга ёзилдим», деди. «Бор! Хотининг билан бирга ҳаж қил», дедилар». Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий.
|