Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ЭЪТИКОФ ҲАҚИДА

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам, то Аллоҳ у кишини вафот этдиргунича Рамазоннинг охирги ўн кунлигида эътикоф ўтирар эдилар. Сўнгра, у зотдан кейин завжалари ўтиришди».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар Рамазонда ўн кун эътикоф ўтирар эдилар. Вафот этган йиллари йигирма кун эътикоф ўтирдилар».
Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилган.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон эътикоф ўтиришни ирода қилсалар, бомдодни ўқиб эътикоф жойига кирар эдилар. У зот капа қуришга амр қилдилар. Бас, қурилди. Рамазоннинг охирги ўнлигида эътикофни ирода қилган эдилар. Бас, Зайнаб ҳам ўзига капа қуришга амр қилди. У қурилди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ундан бошқа завжалари ҳам ўзига капа қуришга амр қилдилар ва қурилди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдодни ўқиб бўлгандан сўнг назар солдилар. Бирдан капаларни кўрдилар ва:
«Яхшиликни ирода қиляптиларми?» дедилар.
Сўнг амр қилиб, ўз капаларини йиғиштирдилар ва Рамазонда эътикоф ўтиришни тарк этдилар. Кейин Шавволнинг биринчи ўн кунлигида эътикоф ўтирдилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насаий.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон эътикоф ўтирсалар, у кишига тавба устуни ортига тўшак солиб ёки сўри қўйиб берилар эди».
Ибн Можа ишончли санад ила ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио