Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон сиздан бирингиз таомга даъват қилинсаю у рўзадор бўлса, мен рўзадорман, деб айтсин», дедилар». Бошқа ривоятда: «Қачонки бирингиз даъват қилинса, ижобат этсин. Бас, агар оғзи очиқ бўлса, таомлансин. Агар рўзадор бўлса, намоз ўқисин», дейилган. Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.
|