Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

НАФЛ РЎЗА ТУТУВЧИ ЎЗИГА ЎЗИ АМИР

Умму Ҳоний розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Макка фатҳи куни бўлганда Фотима келиб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг чап томонларига, Умму ҳоний ўнг томонларига ўтирди. Чўри қиз бир идишдан шароб келтириб, у зотга тутди. Бас, У зот ундан ичдилар. Сўнгра Умму ҳонийга тутдилар. У ҳам ундан ичди ва:
«Эй Аллоҳнинг Расули, оғзимни очиб юбордим, рўзадор эдим», деди.
«Бирор нарсанинг қазосини тутаётган эдингми?» дедилар.
«Йўқ», деди.
«Агар нафл бўлса, сенга зарар қилмайди», дедилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Нафл рўза тутувчи ўз нафсининг амини ёки амиридир. Хоҳласа тутади, хоҳласа очиб юборади», дедилар.
Сунан эгалари ва Имом Аҳмад ривоят қилишган.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Менга ва ҳафсага таом ҳадя қилинди. Ик-ковимиз рўзадор эдик. Бас, оғзимизни очиб юбордик. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кирдилар ва биз у зотга:
«Эй Аллоҳнинг Расули, бизга ҳадя қилинувди. Иштаҳамиз келиб, оғзимизни очиб юбордик», дедик.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Икковингизга ҳеч нарса бўлмайди. Унинг ўрнига бошқа куни рўза тутиб қўйинглар», дедилар».
Сунан эгалари ривоят қилишган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио