Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ДОИМИЙ РЎЗА ТУТИШ

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга менинг, модомики тирик эканман, кечасини қоим бўлиб, кундузини соим бўлиб ўтказаман, деганим ҳақида хабар қилинди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бу гапни айтган сенмисан?» дедилар.
«Батаҳқиқ, мен айтдим, эй Аллоҳнинг Расули», дедим.
«Сен бунга қодир бўла олмайсан, рўза ҳам тут, оғзинг очиқ ҳам бўл, ухлагин ҳам, бедор ҳам бўл. ҳар ойдан уч кун рўза тут. Чунки бир яхшилик ўн мисли баробаридадир. Ана ўша йил бўйи рўзасидек бўлур», дедилар.
«Мен ундан афзалига ҳам тоқат қиламан», дедим.
«Бир кун рўза тутиб, икки кун оғзинг очиқ юр», дедилар.
«Мен ундан афзалига қодирман, эй Аллоҳнинг Расули», дедим.
«Бир кун рўза тут, бир кун оғзинг очиқ бўл. Бу Довуд алайҳиссаломнинг рўзасидир. У энг яхши рўзадир», дедилар.
«Мен ундан афзалига ҳам тоқат қиламан», дедим.
«Бундан афзали йўқ!» дедилар».
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айт­ган уч кунни қабул қилмоғим мен учун аҳлимдан ҳам, молимдан ҳам маҳбуброқ эди».

Бошқа бир ривоятда:
«У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:
«Бундоқ қилма. Рўза ҳам тут, оғзинг очиқ ҳам бўлсин. Бедор ҳам бўл, ухлагин ҳам. Албатта, жасадингни сенда ҳаққи бор. Албатта, икки кўзингни сенда ҳаққи бор. Албатта, жуфти ҳалолингни сенда ҳаққи бор. Албатта, зиёратчингни сенда ҳаққи бор. Албатта, сенга ҳар ойдан уч кун рўза тутмоғинг етади», дедилар» дейилган.

Яна бошқа бир ривоятда эса:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
«Сен доимий рўза тутиб, тунни бедор ўтказар эмишсан?» дедилар.
«ҳа», дедим.
«Агар сен қачон шундоқ қилар бўлсанг, кўзинг заиф бўлади ва нафсинг малол кўради. Ким йил бўйи рўза тутса, рўза тутмайди. Уч кун рўза тутмоқ йилнинг ҳаммасини рўзасидир», дедилар» дейилган.
Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган.

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Умар розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
«Эй Аллоҳнинг Расули, йил давомида рўза тутган одам қандоқ бўлади?» деб сўради.
«Рўза ҳам тутмапти, оғзи ҳам очиқ бўлмапти ёки рўза тутмади ҳам, оғзи очиқ бўлмади ҳам», дедилар.
«Икки кун рўза тутиб, бир кун тутмаган одам қандоқ?» деди.
«Унга бирор киши тоқат қилар эканми?!» дедилар.
«Бир кун рўза тутиб, бир кун тутмаган одам қандоқ?» деди.
«Ана ўша Довуд алайҳиссаломнинг рўзаси», дедилар».
Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Усмон ибн Мазъунга одам юбордилар. У ул зотнинг ҳузурларига келди. Шунда:
«Эй Усмон, менинг суннатимдан юз ўгирдинг­ми?» дедилар.
«Йўқ! Аллоҳга қасамки, эй Аллоҳнинг Расули, мен сизнинг суннатингизни талаб қиламан», деди.
«Бас, мен ухлайман ҳам, намоз ҳам ўқийман, рўза тутаман ҳам, оғзим очиқ ҳам бўламан, хотинларни никоҳимга ҳам оламан. Аллоҳдан қўрққин, эй Усмон! Албатта, аҳлингни сенда ҳаққи бор. Албатта, меҳмонингни сенда ҳаққи бор. Албатта, нафсингни сенда ҳаққи бор. Бас, рўза ҳам тут, оғзи очиқ ҳам бўл, намоз ҳам ўқи, ухлагин ҳам», дедилар».
Абу Довуд ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио