Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Аллоҳга энг маҳбуб рўза Довуд алайҳиссаломнинг рўзасидир. Бир кун тутиб, бир кун очар эдилар. Аллоҳга энг маҳбуб намоз Довуднинг намозидир. Кечанинг ярмида ухлаб, учдан бирида бедор бўлиб, олтидан бирида ухлар эдилар», дедилар». Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий
|