Милҳон ал-Қайсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга оқларнинг ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешининг рўзасини тутишни амр қилар эдилар ва: «Улар худди йил бўйига ўхшар», дердилар». Сунан эгалари ривоят қилишган. Термизийнинг лафзида: «Қачонки бир ойдан уч кун рўза тутадиган бўлсанг, ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешни тут», дейилган.
|