Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ҲАР ОЙДАН УЧ КУН РЎЗА ТУТИШ

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Менга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«ҳар ойда уч кун рўза тут. Чунки бир яхшилик ўн мисличадир. Ана ўша йил давоми рўзасига баробардир», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд

Муслим ва Абу Довуд ривоятларида:
«Ҳар ойдан уч кун рўза тутмоқлик Рамазондан Рамазонгача йил бўйи рўза тутишга тенгдир», дейилган.

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ҳар ойдан уч кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутганга тенгдир», дедилар. Бас, Аллоҳ азза ва жалла бунинг тасдиқини ўз китобида нозил қилди:
«Ким бир яхшилик қилса, унга ўшанинг ўн мисли берилур. Бир кун ўн кунга тенг».
Термизий ривоят қилган ва саҳиҳ деган.

Муоза ал-Адавия розияллоҳу анҳо Оишага:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар ойдан уч кун рўза тутармидилар?» деди.
«ҳа», дедилар.
«Ойнинг қайси кунларида рўза тутардилар?» деди.
«Ойнинг қайси кунларида рўза тутишга эътибор бермас эдилар», дедилар».
Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио