Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳдан умид қиламанки, Арафа кунининг рўзаси ундан олдинги сананинг ва ундан кейинги сананинг каффороти бўлур», дедилар». Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Арафада оғизлари очиқ бўлди. У зот Умму Фазл юборган сутни ичдилар». Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан Арафа куни рўзаси ҳақида сўралди. Бас, у киши: «Мен Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр, Умар ва Усмонлар билан бирга ҳаж қилдим. Улар арафа куни рўза тутмаганлар. Мен ҳам у куни рўза тутмайман, тутишни амр ҳам қилмайман, наҳий ҳам қилмайман», дедилар». Насаий ва Термизий яхши санад-ла ривоят қилишган.
|