Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ҲАЙЗЛИ ВА НИФОСЛИ АЁЛЛАР ҚАЗО ТУТАДИЛАР

Муоза розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Оишадан:
«Нима учун ҳайзли аёл рўзанинг қазосини тутади-ю намознинг қазосини ўқимайди?» деб сўрадим.
«Сен ҳарурийямисан?!» деди.
«Мен ҳарурийя эмасман, лекин сўраяпман, холос», дедим.
«Бизга шу ҳол етганда рўзани қазо қилишга амр қилинар эдик ва намозни қазосини ўқишга амр қилинмас эдик», деди».

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Бизлардан биримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларида оғзини очар ва унинг қазосини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ила тутишга қодир бўлмай туриб, Шаъбон келиб қолар эди», дедилар».
Икки ривоятни Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Рамазоннинг қазосини хоҳласа тарқоқ, хоҳласа кетма-кет қилади», дедилар.
Дора Қутний ривоят қилган. Ибн ал-Жавзий саҳиҳ деган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио