Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

МАЙЙИТ ЗИММАСИДАГИ ҚАЗОНИ ЎТАШ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ўлсаю зиммасида рўза бўлса, унинг номидан валийи рўза тутади», дедилар».
Учовлари ва Насаий ривоят қилишган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилади:
«Бир киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, онам вафот қилдилар. У кишининг зиммасида бир ойлик рўза бор. Унинг қазосини мен тутсам бўладими?» деди.
«Агар онангнинг қарзи бўлса, сен унинг номидан адо қилармидинг?» дедилар.
«ҳа», деди.
«Бас, Аллоҳнинг қарзини адо қилмоқ муҳимроқ», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир аёл келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, онам вафот этдилар. Унинг зиммасида назр рўзаси бор эди. У кишининг номидан мен рўза тутсам бўладими?» деди.
«Айтгин-чи, агар онангнинг қарзи бўлсаю, уни сен берсанг, у онангдан адо этилган бўлармиди?» дедилар.
«ҳа», деди.
«Бас, онангнинг номидан рўза тутавер», дедилар».
Бухорий, Муслим ривоят қилган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ўлсаю, унинг зиммасида ойнинг рўзаси бўлса, унинг номидан ҳар бир кун ўрнига бир мискинга таом берсин», дедилар».
Термизий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Қачонки бир одам Рамазонда бемор бўлиб, сўнгра рўза тутмай ўлса, унинг номидан таом берилади, қазо тутилмайди. Агар назр қилган бўлса, унинг номидан валийи қазо (рўза) тутади».
Абу Довуд ва Байҳақий ривоят қилишган. Абдурраззоқ мавсул ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио