Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ЁШИ УЛУҒ, ҲОМИЛАДОР, ЭМИЗУВЧИ ВА СУРУНКАЛИ БЕМОР

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ва у(рўза)ни қийналиб тутадиганларга бир мискин таомини бериш» ояти қари чол ва қари кампирга тегишли рухсатдир. Икковлари рўзани қийналиб тутурлар. Улар оғизларини очиб, ҳар бир кун ўрнига бир мискинга таом берурлар. ҳомиладор ва эмизукли аёллар қачонки қўрқсалар, оғизларини очурлар ва таом берурлар».
Абу Довуд ва Бухорий тафсирда ривоят қилган.
Бухорийнинг лафзида:
«Ибн Аббос:
«Бу оят мансух эмас, балки қари чол ва кампир учундир. Улар рўза тутишга қодир эмас. Бас, ҳар бир кун ўрнига бир мискинни таомлантирурлар», деди» дейилган.

Яна ўша кишидан ушбу оят ҳақида ривоят қилинади:
«Бу рухсат фақат рўзани кўтара олмайдиган ва шифосиз беморгагина берилади».
Насаий ривоят қилган.

 Абу Қилоба розияллоҳу анҳудан, у киши бир одамдан ривоят қиладилар:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир ҳожат билан борсам, тушлик овқат қилиб турган эканлар.
«Тушликка кел!» дедилар.
«Мен рўзадорман», дедим.
«Бери кел, сенга рўзадан хабар берай. Албатта, Аллоҳ мусофирдан намознинг ярмини ва рўзани соқит қилгандир. ҳомиладор ва эмизуклига рухсат бергандир», дедилар».
Сунан эгалари ривоят қилишган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио