Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ТУЗАЛИШИ УМИДЛИ БЕМОР ВА МУСОФИР РЎЗАНИ ОЧИБ, КЕЙИН ҚАЗО ҚИЛСА БЎЛАДИ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонда Маккага (йўлга) чиқдилар. Шунда Кадийдга етгунларича рўза тутиб бордилар. Сўнгра рўзани очдилар, одамлар ҳам очдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари У зотнинг амалидан энг янгисига эргашар эдилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинадан Маккага чиқдилар. Бас, то Асафонга етгунларича рўза тутдилар. Сўнгра сув чақирдилар ва одамлар кўрсин учун оғизларига кўтариб ичдилар. Маккага келгунларича оғизлари очиқ бўлди. Ана ўша Рамазонда бўлган эди.
Ибн Аббос:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (сафарда) рўза ҳам тутганлар, оғизлари очиқ ҳам бўлган. Бас, ким хоҳласа рўза тутсин, ким хоҳласа оғзи очиқ юрсин», дер эди».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Рамазонда сафарга чиқдик. Шунда рў-задор оғзи очиқни, оғзи очиқ ҳам рўзадорни айбламади».
Бошқа бир ривоятда:
«Бас, улар ким қуввати етиб рўза тутса, яхши, ким заифлик сезиб оғзи очиқ бўлса, у ҳам яхши, деб билишар эди», дейилган.
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарда эдилар. Бас, тўпланган кишиларни ҳамда устига соя қилиб қўйилган одамни кўрдилар ва:
«Бу нима?» деб сўрадилар.
«Рўзадор», дейишди.
«Сафарда рўза тутиш яхшиликдан эмас», дедилар.
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарда эдилар. Баъзилар рўза тутдилар. Баъзилар оғзи очиқ бўлдилар. Оғзи очиқлар бел боғлаб ишладилар. Рўзадорлар эса, баъзи ишларга заифлик қилдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бугун оғзи очиқлар ажрни олиб кетдилар», дедилар.
Муслим ва Насаий ривоят қилишган.

 «Ибн Умар ва Ибн Аббос розияллоҳу анҳумлар тўрт барид масофага (сафарга) чиқсалар намозни қаср ўқиб, оғизни очар эдилар».
Бухорий ривоят қилган.

 «Ибн Умар ғобага чиқар, намозни ҳам қаср ўқимас, рўзани ҳам очмас эди».
Абу Довуд ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио