Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ҚОН ОЛДИРИШ, СУРМА ҚЎЙИШ ВА ҒУСЛ ҚИЛИШ

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадики:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қон олувчининг ҳам, қон олдирувчининг ҳам рўзаси очилур», дедилар».
Бухорий, Абу Довуд, Термизий, Насаий.

Анасга:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давр­ларида рўзадорнинг қон олдиришини ёмон кўрар эдингларми?» дейилди.
«Йўқ! Магар заифлик туфайли бўлсагина», деди».
Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилишган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эҳром кийган ҳолларида қон олдирдилар, рўзадор ҳолларида қон олдирдилар».
Бухорий, Абу Довуд, Термизий, Насаий.
Бошқа бир ривоятда:
«Қайт қилган, эҳтилом бўлган ва қон олдирганнинг рўзаси очилмайди», дейилган.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга:
«Кўзим оғриб қолди. Рўзадор ҳолимда сурма қўйсам бўладими?» деди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«ҳа», дедилар».
Термизий ривоят қилган.

 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонда рўзадор ҳолларида сурма қўйганлар».
Ибн Можа ривоят қилган.

 «Анас розияллоҳу анҳу рўзадор ҳолларида сурма қўяр эдилар».
Аъмаш раҳматуллоҳи алайҳи:
«Асҳобларимиздан бирортасининг рўзадор ҳолда сурма қўйишни ёқтирмаганини кўрмадим», деди.
Икки ривоятни ҳам Абу Довуд келтирган.

 «Анас, Ҳасан ва Иброҳимлар рўзадор сурма қўйса, ҳеч нарса бўлмайди, деб билганлар».
Бухорий ривоят қилган.

 Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан баъзиси:
«Батаҳқиқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аржда, рўзадор ҳолларида, иссиқ ва чанқоқликдан бошларидан сув қуяётганларини кўрдим», деди.
Абу Довуд, Насаий ва Аҳмад ривоят қилишган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио