Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

РАМАЗОН КЕЧАСИДА БЕДОРЛИК, ТАРОВЕҲ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон кечаларини ибодат ила бедор ўтказишга тарғиб қилар, аммо қатъий буйруқ бермас эдилар. Бас, у зот:
«Ким Рамазонда иймон ва ихлос билан қоим бўлса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинур», дер эдилар. Иш шундайлигида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этиб кетдилар. Сўнгра Абу Бакрнинг халифалигида ва Умарнинг  халифалиги  бошида  ҳам  иш шундоқ эди».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси чиқиб масжидда намоз ўқидилар. Одамлар ҳам у кишига иқтидо қилдилар. Тонг отгандан сўнг одамлар бу ҳақда гапирдилар. Кейин улардан ҳам кўп тўпланишди ва у зот билан намоз ўқишди. Одамлар бу ҳақда ҳам гапирдилар. Учинчи кечада масжид аҳли кўпайиб кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқиб намоз ўқидилар. Улар у зотга иқтидо қилдилар. Тўртинчи кеча бўлганида масжид одамларни сиғдиришга ожизлик қилиб қолди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозига чиқдилар. Намозни ўқиб бўлганларидан кейин одамларга юзландилар ва:
«Сизнинг ҳолингиз менга махфий бўлгани йўқ. Лекин мен (намоз) сизга фарз бўлиб, сўнг унинг адосида ожиз қолишингиздан қўрқдим», дедилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида иш ана шу ҳолда эди».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Рамазон рўзасини тутдик. У зот то етти (кеча) қолмагунча ой давомида биз билан қоим бўлмадилар. Сўнг эса, биз билан бирга кечанинг учдан бири ўтгунча қоим бўлдилар. Олти кеча қолганда эса, биз билан қоим бўлмадилар. Беш кеча қолганда эса, биз билан бирга кечанинг ярмигача қоим бўлдилар.
Шунда мен:
«Эй Аллоҳнинг расули, бу кеча бизга нафл намоз ўқитсангиз», дедим.
Анда Расулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон бир одам имом билан у қайтиб кетгунча намоз ўқиса, ўша одамга кечани қоим бўлиб ўтказган ҳисобланади», дедилар.
Тўрт кеча қолганда қоим бўлмадилар. Уч кеча қолганда эса, аҳлларини, аёлларини ва одамларни жамлаб, биз билан шундоқ қоим бўлдиларки, ҳатто «фалаҳ» ўтиб кетармикан, деб қўрқдик. Мен: «фалаҳ нима?», дедим. У (Абу Зарр) фалаҳ саҳарликдир, ойнинг қолган қисмида Расулуллоҳ биз билан бирга қоим бўлмадилар», деди».
Сунан эгалари ривоят қилган.

Абдурраҳмон ибн Абдин ал-Қорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу билан Рамазон кечаларининг бирида масжидга чиқдим. Қарасак, одамлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб, тар­қоқ ҳолларида, кимдир ёлғиз ўзи намоз ўқимоқда. Кимдир намоз ўқиса, бир неча киши унга иқтидо қилмоқда. Шунда Умар:
«Менимча, анавиларни бир қори (орти)га жамласам яхши бўлади», деди. Сўнгра уларни Убай ибн Каъбнинг ортидан жамлади. Кейин бошқа бир кечада мен яна у билан чиққанимда одамлар қориларга иқтидо қилиб, намоз ўқишар эди.
Умар:
«Бу қандоқ ҳам яхши бидъат. Бу вақтда ухлаб ётганларидан кўра, қоим бўлганлари афзал», деди. (Кечанинг охирида, демоқчи.) Одамлар кечанинг аввалида қоим бўлишар эди».
Бухорий ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио