Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ТАРОВЕҲ НАМОЗИ РАКАТЛАРИ АДАДИ

Абу Салама ибн Абдурраҳмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши Оишадан:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Рамазондаги намози қандоқ эди?» деб сўраган экан.
Шунда у киши:
«Рамазонда ҳам, ундан бошқа вақтда ҳам ўн бир ракатдан зиёда қилмас эдилар. Тўрт ракат намоз ўқир эдилар. Уларнинг ҳусни ва узунлигини сўрамай қўявер. Сўнгра яна тўрт ракат ўқир эдилар. Уларнинг ҳам ҳусни ва узунлигини сўрамай қўявер. Кейин эса, уч ракат ўқир эдилар. Мен:
«Эй Аллоҳнинг Расули, ухлашингиздан олдин витр ўқийсизми?» дедим. У зот:
«Эй Оиша, албатта, менинг кўзларим ухлайди, аммо қалбим ухламайди», дедилар» деди».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий

Язид ибн Румон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Одамлар Умар ибн Хаттобнинг замонида йигирма уч ракат ила қоим бўлар эдилар».

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ёки Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан:
«Мўминлар яхши, деб билган нарса Аллоҳнинг ҳузурида ҳам яхшидир. Мусулмонлар ёмон, деб билган нарса Аллоҳнинг ҳузурида ҳам ёмондир», деб ривоят қилинган».
Ушбу икки ривоятни Имом Молик келтирган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио