Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

РАМАЗОНДА ҚУРЪОН ТИЛОВАТИ ВА КАРАМЛИ БЎЛИШ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшилик қилишда одамларнинг энг сахийси эдилар. У зотнинг энг сахий пайтлари эса, Рамазонда Жаброил мулоқотларига келганда бўлар эди. Жаброил алайҳиссалом Рамазон тамом бўлгунича ҳар кеча У зотнинг ҳузурларига келар эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унга Қуръонни арз қилар (ўқиб берар) эдилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Бас, у билан Қуръон ўқишар эди. Шунда қачон У зотга Жаброил алайҳиссалом мулоқот қилса, эсган шамолдан ҳам сахийроқ бўлиб кетар эдилар», дейилган.
Бухорий, Муслим ривоят қилган.

Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким рўзадорни ифтор қилдирса, Унга унинг ажрича ажр бўлур. Шу билан бирга, рўзадорнинг ажридин ҳеч бир нарса кам бўлмас», дедилар».
Термизий ва Аҳмад ривоят қилганлар.

Умму Иммора ал-Ансориййа розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг олдига кирдилар. У ул зотга таом тақдим қилди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«(Сен ҳам) егин», дедилар.
«Мен рўзадорман», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон рўзадорнинг олдида таом ейилса, то еб бўлгунларича (ёки тўйгунларича) фаришталар рўзадорга салавот айтиб туради», дедилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Қачон рўзадорнинг олдида оғзи очиқлар таом еса, фаришталар унга салавот айтурлар», дейилган.
Термизий саҳиҳ санад ила ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио