Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мисвок оғизни пок, Роббни рози қилувчидир», дедилар». Бухорий, Шофеъий ва Насаий ривоят қилишган.
Омир ибн Рабийъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни рўзадор ҳолларида мисвок қилаётганларини санаб саноғига, ҳисоблаб ҳисобига ета олмайдиган даражада кўп кўрганман». Абу Довуд, Бухорий ва Термизий ривоят қилишган.
|