Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

РЎЗАНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ ҲАҚИДА

Абу Ҳурайрарозияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ таоло Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Мен - Ўзим берурман, деди. Рўза сақловчидир. Қачон қайси бирингиз рўзадор бўлса, фаҳшдан гапирмасин ва бақир-чақир қилмасин. Агар бирортаси у билан сўкишмоқчи ёки уришмоқчи бўлса, мен рўзадорман, десин. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган зот ила қасамки, албатта, рўзадор оғзининг ҳиди Аллоҳнинг наздида мушкнинг ҳидидан хушбўйроқдир. Рўзадорга икки хурсандлик бордир. У иккисини ҳам яшагай. Қачон ифтор қилса, хурсанд бўлгай ва қачон Роббисига мулоқот бўлганда, рўзаси ила хурсанд бўлгай», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.
Бошқа бир ривоятда:
«Одам боласининг ҳамма амали (савоби) кўпайтириб берилур. Бир яхшиликка унинг ўн мислидан то етти юз баробаригача. Аллоҳ азза ва жалла: «Магар рўза Мен учундир. Унинг мукофотини Мен берурман. У (Одам боласи) шаҳвати ва таомини Мен учун тарк қилур», деди» дейилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон Рамазон келса, жаннат эшиклари очилур, дўзах эшиклари ёпилур ва шайтонлар кишанланур», дедилар».
Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий.
Термизийнинг лафзида:
«Қачон Рамазон ойининг аввалги кечаси бўлса, шайтонлар ва ўзбошимча жинлар кишанланур. Дўзахнинг эшиклари ёпилур. Улардан бирор эшик очилмас. Жаннатнинг эшиклари очилур. Улардан бирор эшик ёпилмас. Бир нидо қилгувчи:
«Эй яхшилик истовчи, келиб қол! Эй ёмонлик истовчи, бас қил!» деб нидо қилур. Аллоҳнинг дўзахдан озод қилинган(банда)лари бўлур. ҳар кеча шундоқ бўлур», дейилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Рамазон рўзасини иймон ила савоб умидида тутса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинур», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ва Аҳмад ривоят қилган. У киши
«ва қолганлари ҳам»ни зиёда қилган.

Саҳл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жаннатнинг бир эшиги бўлиб, Райён, деб номланур. Қиёмат куни рўзадорлар ундан кирурлар, улардан бошқа бирортаси кирмас.
«Рўзадор қаерда?» деюрлар. Улар ундан кирурлар. Қачон уларнинг охиргиси кирса, у бекитилур. Ундан бошқа ҳеч ким кирмас», дедилар».
Бухорий, Муслим ва Насаий ривоят қилишган.

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Умар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фитна ҳақидаги ҳадисларини ким ёддан билади?!» деди.
ҳузайфа:
«Мен у зотнинг: «Кишининг аҳлидаги, молидаги ва қўшнисидаги фитнасини намоз, рўза ва садақа ювиб юборади», деганларини эшитганман», деди.
«Мен бу ҳақда сўраётганим йўқ. Мен денгиз мавжидек мавжланадиган (фитна) ҳақида сўраяпман», деди Умар.
«Унинг қаршисида ёпилган эшик бор», деди у.
«Ул очилурми, синдирилурми?»
«Синдирилур».
«Ундоқ бўлса, қиёмат кунигача ёпилмас экан-да».
Биз Масруқга:
«Ундан сўра-чи, Умар эшик ким эканлигини билар эканми?», дедик. У сўради. ҳузайфа:
«ҳа, эртадан олдин кечаси бўлишини билгандек билар эди», деди».

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят:
«Бир одам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга:
«Айтинг-чи, қачонки фарз намозларни ўқисам, Рамазон (рўзаси)ни тутсам, ҳалолни ҳалол, ҳаромни ҳаром, деб билсам ва бунга ҳеч нарсани зиёда қилмасам ҳам жаннатга кираманми?» деди. У зот:
«ҳа», дедилар.
«Аллоҳга қасамки, ана шунга ҳеч нарсани зиёда қилмайман», деди».
Муслим ривоят қилган.

 Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафарга чиққан эдим. Кетиб бораётганимизда у зотга яқинлашиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, менга, мени жаннатга киритадиган ва дўзахдан узоқлаштирадиган амалнинг хабарини беринг», дедим.
«Батаҳқиқ, буюк нарсани сўрадинг. Зотан, у Аллоҳ муяссар қилган кимса учун жуда ҳам осондир. Аллоҳга ибодат қилурсан. Унга ҳеч нарсани ширк келтирмассан ҳамда намозни қоим қилурсан. Закотни адо қилурсан. Рамазон (рўзаси)ни тутурсан. Байтни ҳаж қилурсан», дедилар. Сўнгра: «Сени яхшилик эшикларига далолат қилиб қўяйми? Рўза сақловчидир. Садақа худди сув оловни ўчиргандек, хатоларни ўчиради. Кишининг кечаси ўқиган намози солиҳларнинг шиоридир», дедилар ва «Ёнбошлари ётар жойларидан жафода бўлурлар» оятини тиловат қилдилар. Сўнгра эса:
«Сенга ишнинг боши, умуртқа поғонаси ва ўркачининг чўққиси ҳақида хабар берайми?» дедилар.
«Оре, эй Аллоҳнинг Расули», дедим.
«Ишнинг боши Исломдир. Унинг умуртқа поғонаси намоздир. Ўркачининг чўққиси эса, жиҳоддир», дедилар. Сўнгра эса:
«Сенга ўшаларнинг ҳаммасига молик бўлган нарсанинг хабарини берайми?» дедилар. Мен:
«Оре, эй Аллоҳнинг Пайғамбари», дедим.
Шунда у зот тилларини тутдилар ва: «Мана буни тийгин!» дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Пайғамбари, биз гапирган нарсамиз учун, албатта, (иқобга) олинамизми?» дедим.
«Онанг азангни тутсин, эй Муоз. Одамларни тилларининг маҳсули дўзахга юзтубан (ёки тумшуқлари ила) туширмаса, нима туширар эди!» дедилар».
Имом Термизий «Иймон» бобида ривоят қилган.

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят:
«Мен:
«Эй Аллоҳнинг Расули, менга Аллоҳ манфаат берадиган ишни амр қилинг», дедим.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Рўзани лозим тут, унинг ўхшаши йўқдир», дедилар».
Насаий ва Ҳоким ривоят қилган ва саҳиҳ, деган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио