Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

РАМАЗОН РЎЗАСИНИНГ ФАРЗЛИГИ ҲАҚИДА

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бирор нарсани сўрашдан наҳий қилинган эдик. Бизнинг бадавий аҳллардан бир оқил киши келиб, У зотдан савол сўраётганини эшитиб туришимиз қизиқ эди. Бас, бир куни аҳли бодиядан бир киши келди ва:
«Эй Муҳаммад! Бизга юборган элчинг сени, албатта, Аллоҳ юборганини даъво қилаётганинг­ни айтмоқда», деди.
«Тўғри айтибди», дедилар.
«Осмонни ким яратган?» деди у.
«Аллоҳ!» дедилар.
«Ерни ким яратган?» деди.
«Аллоҳ!» дедилар.
«Мана бу тоғларни ким тиклаб қўйди ва улардаги нарсаларни пайдо қилди?» деди.
«Аллоҳ!» дедилар.
«Ундоқ бўлса, осмонни яратган, ерни яратган, ушбу тоғларни тиклаган зот билан қасамки, сени Аллоҳ Пайғамбар қилиб юбордими?!» деди.
«ҳа!» дедилар.
«Сенинг элчинг бир кеча-кундузда беш вақт намоз фарз эканлигини даъво қилди», деди.
«Тўғри айтибди», дедилар.
«Сени Пайғамбар қилиб юборган зот ила қасамки, буни сенга Аллоҳ буюрдими?» деди.
«ҳа!» дедилар.
«Сенинг элчинг бизга молу дунёмиздан закот фарз қилинганини даъво қилди», деди.
«Тўғри айтибди», дедилар.
«Сени Пайғамбар қилиб юборган зот ила қасамки, буни сенга Аллоҳ буюрдими?» деди.
«ҳа!» дедилар.
«Сенинг элчинг ҳар йили Рамазон ойи рўзаси фарз қилинганини даъво қилди», деди.
«Тўғри айтибди», дедилар.
«Сени Пайғамбар қилиб юборган зот билан қасамки, буни сенга Аллоҳ буюрдими?» деди.
«ҳа!» дедилар.
«Сенинг элчинг қодир бўлганларга Байтни ҳаж қилиш фарз қилинганини даъво қилди», деди.
«Тўғри айтибди», дедилар.
Сўнгра у киши:
«Сени ҳақ ила юборган зотга қасамки, мана шуларга зиёда ҳам қилмайман, улардан кам ҳам қилмайман», деб қайтиб кетди.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар ростгўй бўлса, албатта, жаннатга киради», дедилар».
Яна бир ривоятда:
«У киши:
«Сен келтирган нарсага иймон келтирдим. Мен ўз ортимдаги қавмимнинг элчисиман. Мен Бани Саъд ибн Бакр(қабиласи)лик Зимом ибн Саълабаман», деди» дейилган.
Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий.

 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизга муборак Рамазон ойи келди. Аллоҳ азза ва жалла сизга унинг рўзасини тутмоқни фарз қилди. Унда осмонларнинг эшиклари очилур. Унда жаҳаннамнинг эшиклари ёпилур. Унда ўзбошимча шайтонлар кишанланур. Унда Аллоҳнинг бир кечаси бўлиб, у минг кечадан яхшидир. Ким у кечанинг яхшилигидан маҳрум бўлса, батаҳқиқ, маҳрум бўлибди», дедилар».
Насаий ва Байҳақий ривоят қилганлар.

Назр ибн Шайбон раҳматуллоҳи алайҳидан ривоят қилинади:
«Абу Салама ибн Абдурраҳмонга:
«Менга сен отангдан, отанг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган Рамазон ойи ҳақидаги нарсани гапириб бер. Ўшанда отанг билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ораларида ҳеч ким йўқ экан», дедим.
«ҳа, отам менга «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ сизларга Рамазон рўзасини фарз қилди. Мен эса, сизларга унинг қиёмини суннат қилдим. Ким иймонла, савоб умидида унинг рўзасини тутса ва (кечаларини) бедор ўтказса, гуноҳларидан онасидан янги туғилгандек бўлиб чиқур», дедилар», деди».
Насаий ва Аҳмад ривоят қилганлар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио