Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

РЎЗАНИНГ АСЛИ ВА ВАҚТИ БАЁНИ

Баро розияллоҳу анҳудан ривоят:
«Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан қачон бир киши рўзадор бўлсаю ифтор вақтида ифтор қилмай ухлаб қолса, ўша кечаси ва эртасига кундузи, то кеч кирмагунча таом емас эди. Қайс ибн Сирма рўзадор эди. Ифтор бўлганда хотинининг олдига келиб, «таоминг борми?» деди. Хотини:
«Йўқ. Лекин бориб сенга таом келтираман», деди.
У кундузи ишлар эди. Кўзи илиниб ухлаб қолди. Хотини қайтиб келиб, уни кўриб, шўринг қурисин, деди. Эртасига кун яримлаганда ҳушидан кетиб йиқилди. Бу нарса Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилинди ва ушбу оят нозил бўлди:
«Сизларга Рўза кечасида аёлларингизга яқинлик қилиш ҳалол қилинди...».
Бунинг учун жуда ҳам хурсанд бўлдилар.
Шунингдек:
«Ва то оқ ип қора ипдан ажрагунча еб-ичинг­лар» ҳам нозил бўлди».
Бухорий, Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.
Бошқа ривоятда эса:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давр­ларида хуфтонни ўқиганларидан кейин одамларга таом, шароб ва аёллар ҳаром бўлар эди ва янаги кечага рўза тутар эдилар. Шунда бир киши ўз нафсига хиёнат қилди. Хуфтонни ўқиб бўлиб, ифтор қилмай туриб, хотинига яқинлик қилди. Сўнгра Аллоҳ ўшани қолганларга осон, рухсатли ва манфаатли қилишни ирода этди. Ул пок зот:
«Аллоҳ, албатта, сиз ўз нафсингизга хиёнат қилишингизни билди. Бас, У сизларни кечирди ва афв қилди...» оятини охиригача туширди».

Салама ибн ал-Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У(рўза)ни қийналиб тутадиганларга бир мискин таомича фидя беришдир» ояти нозил бўлганида, ким хоҳласа, оғзи очиқ юрар ва фидя берар эди. Бу ҳол то ундан кейинги:
«Бас, сиздан ким шу(Рамазон) ойда ҳозир бўлса, унинг рўзасини тутсин» ояти нозил бўлгунча давом этди. Шу билан олдинги оятни насх қилди».

Адий ибн Ҳотим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Токи фажрда сизга оқ ип қора ипдан ажрагунча...» ояти нозил бўлганда:
«Эй Аллоҳнинг Расули, мен ёстиғим остига икки арқонни; бир оқ арқонни, бир қора арқон­ни қўйганман, кечадан кундузни билиш учун,
Бошқа ривоятда:
«Кечасида назар солсам, ажратиб бўлмайди-ку!» дедим».
У зот алайҳиссолату вассалом:
«Ёстиғинг кенг экан. У кечанинг қоронғилиги ва кундузнинг ёруғлигидир», дедилар».

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Қачон кечаси келиб, кундузи кетса, қуёш ботса, рўзадорнинг ифтори бўлади».
Ушбу уч ривоятни Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг иккита муаззинлари бор эди: Билол ва Ибн Умму Мактум Аъмо. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Билол кечаси азон айтади, токи Ибн Умму Мактум азон айтгунча еб-ичаверинглар», дедилар.
«Икковлари орасида фақат бирови тушиб, бирови чиққунча вақт бор эди», деди».
Бухорий, Муслим ривоят қилганлар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио