Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

САДАҚАНИНГ АФЗАЛ ТУРИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, қайси садақанинг ажри улуғдир», деди.
«Ўзинг соғ-саломат, ҳирс қилиб туриб, фақирликдан қўрқиб туриб ва бойликни умид қилиб туриб садақа қилмоғинг. Юриб-юриб (жой) келиб қолганда, фалончига бунча, фистончига бунча деб юрма. Фалончиники ўзи бор»,  дедилар».
Бухорий, Муслим ва Насаий ривоят қилишган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Эй Аллоҳнинг Расули, қайси садақа афзал?» дедим.
«Моли ознинг жон-жаҳди ила бергани ва аҳли аёлингдан бошла», дедилар у зот».
Абу Довуд ва Ҳоким ривоят қилишган ва «саҳиҳ» дейишган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир дирҳам юз минг дирҳамдан ўзиб кетди», дедилар.
«Қандай қилиб, эй Аллоҳнинг Расули?» де­йишди.
«Бир одамнинг икки дирҳами бор эди. Бирини олиб садақа қилди. Бошқа бир одамнинг кўп моли бор эди. У ўз молининг бир бурчидан юз минг олиб, садақа қилди», дедилар».
Насаий ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио