Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

САДАҚАГА ҚИЗИҚТИРИШ

 Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«ҳар бир мусулмон зиммасида садақа бор», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Пайғамбари, топмаган одам-чи?» дейишди.
«Қўли билан ишлаб топиб, ўзига манфаат келтиради ва садақа қилади», дедилар.
«Агар  (унга имкон) топмаса-чи?» дейишди.
«Музтар – ҳожандмандга ёрдам беради», дедилар.
«Агар (унга ҳам имкон) топмаса-чи?» дейишди.
«Маъруф ишни қилсин ва ёмонликдан тийилсин, албатта, ўша ҳам унинг учун садақадир», дедилар».

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, одамларга бир замон келурким, унда бир киши ўзининг олтин садақаси ила айланиб юриб ўзидан уни қабул қилиб оладиган бирор киши топмас. Яна эркакларнинг озлиги ва аёлларнинг кўплигидан ёлғиз бир эр кишининг ортидан қирқта аёл эргашиб, қувиб юрурлар», дедилар».
Бухорий, Муслим ва Насаий ривоят қилишган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ таоло: «Эй Одам боласи, инфоқ қил, Мен сенга инфоқ қиламан», деб айтади. Ва яна:
«Аллоҳнинг хазинаси тўла ва доим оқиб турувчидир. Кечаю кундуз олингани билан ҳеч нарса уни камайтира олмайди. Осмону ерни халқ қилганидан бери нимани инфоқ қилганини биласизми? Унинг хазинасидан ҳеч нарса камайиб қолгани йўқ. Яна:
«Унинг Арши сув устида эди. Бошқа қўлида эса қабз (омонат ёки мезон) бор эди, кўтарарди ва туширарди», дедилар».
Бухорий, Муслим қилишган.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон бир аёл уйидаги таомдан исроф қилмай инфоқ қилса, унга инфоқ қилган нарсаси туфайли ажр бўлур. Унинг эрига касб қилгани туфайли ажр бўлур. Хазиначига ҳам ўшанинг мислича (ажр) бўлур. Баъзилари баъзиларининг ажридан ҳеч нарсани ноқис қилмасалар», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қирқта хислат бор, энг олийи эчкини (соғиб ичишга) бериб туриш, қай бир одам ўшалардан бир хислатга савоб умидида ва қилган ваъдасининг тасдиғи учун амал қилса, Аллоҳ, албатта, уни ўша туфайли жаннатга киритур», дедилар».
Абу Довуд ва Бухорий ривоят қилишган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким сиздан Аллоҳ номи ила паноҳ сўраса, паноҳ беринглар. Ким сиздан Аллоҳ номи ила сўраса, сўраганини беринглар. Ким сизни даъват қилса, ижобат қилинглар. Ким сизга яхшилик қилса, мукофотини беринглар. Агар уни мукофатлайдиган нарсани топа олмасангиз, токи уни қилганига яраша мукофотладим дегунингизча ҳақига дуо қилинг», дедилар».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бир мусулмон кийими йўқ мусулмонга кийим кийдирса, Аллоҳ унга жаннатнинг яхши кийимларидан кийгизур.
Қайси бир мусулмон қорни оч мусулмонга таом берса, Аллоҳ уни жаннат мевалари ила таомлантирур.
Қайси бир мусулмон сувсиз, чанқаган мусулмонга сув берса, Аллоҳ азза ва жалла уни раҳийқи махтумдан сероб қилур», дедилар».
Абу Довуд ривоят қилган.

Буҳайса ал-Фазорийя розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Отам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан изн олиб, у зотнинг кўйлаклари билан баданлари орасига кириб олиб, маҳкам ёпишиб ўпа бошлади. Сўнгра:
«Эй Аллоҳнинг Расули, ман қилиш ҳалол бўлмаган нарса нима?» деди.
«Сув», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Пайғамбари, ман қилиш ҳалол бўлмаган нарса нима?» деди.
«Туз», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Пайғамбари, ман қилиш ҳалол бўлмаган нарса нима?» деди.
«Яхшилик қилмоғинг сен учун яхшидир», дедилар».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган.
Абу Довуд ривоятида:

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, садақа Роббнинг ғазабини ўчиради ва ёмон ўлимни даф қилади», дедилар».

Фотима бинти Қайс розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан закот ҳақида сўрадим ёки сўралди. Бас, у зот:
«Албатта, молда закотдан бошқа ҳақ ҳам бор», дедилар ва: «Яхшилик юзингизни машриқ ва мағриб томонга қаратишингиз эмас» оятини тиловат қилдилар».
Икковини Термизий ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио