Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

АҲЛИГА ВА ЯҚИНЛАРИГА САДАҚА ҚИЛИШ АФЗАЛ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Садақанинг яхшиси беҳожатлик ила бўлганидир ва уни ўзингга аҳли аёл бўлганлардан бошла», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насаий ривоят қилмаган.

 Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Аллоҳнинг йўлида инфоқ қилган диноринг, қул озод қилиш учун инфоқ қилган диноринг, мискинга садақа қилган диноринг ва аҳлингга нафақа қилиб берган диноринг ичида энг ажри улуғи аҳлингга нафақа қилганингдир».
Муслим, Термизий, Аҳмадлар ривоят қилишган.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир одамга гуноҳ ўлароқ, ўзи молик бўлган одамларнинг қутини тутиб туриши етарлидир», дедилар».
Муслим, Насаий ва Абу Довуд ривоят қилишган.
Абу Довуднинг лафзида:
«Бир одамга гуноҳ ўлароқ ўзи қутини берадиган кишини зое қилмоғи етарли», дейилган.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бани узралик бир киши ўз қулига: «Мен ўлгандан кейин озодсан», деди. Бу гап Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб келди. Бас, у зот унга:
«Бундан бошқа мол-мулкинг борми?» дедилар.
«Йўқ!» деди.
«Буни мендан ким сотиб олади?» дедилар.
Бас, Нуъайм ибн Абдуллоҳ ал-Адвий саккиз юз дирҳамга сотиб олди. Ўша (дирҳамларни) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга олиб келиб берувди, у зот уларни у(одам)га бердилар. Сўнгра:
«Аввал ўзингдан бошла, ўзингга садақа қил, агар бир нарса ортиб қолса, аҳлингга, агар аҳлинг­дан ҳам бир нарса ортиб қолса, қариндошларингга, агар қариндошларингдан ҳам бир нарса ортиб қолса, «бундоқ, бундоқ» қилиб деб олдингга, ўнг ва чап тарафларингга, деб кўрсатдилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.

 Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан яқин кишиларга садақа қилиш ҳақида сўралди. У зот:
«Унга икки ажр берилур: яқинлик ажри ва садақа ажри», дедилар». 
Икки шайх, Насаий ва Термизий ривоят қилишган.
Икковларининг лафзида:
«Мискинга қилинган садақа садақа, холос. Қариндошга қилинган садақа эса, ҳам садақа, ҳам силаи раҳмдир»,  дейилган.

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй одам боласи, албатта, сен учун ортиқчасини аямаслигинг яхшидир. Унга мумсиклик қилмоғинг сен учун ёмондир. Ўзига етарли бўлган маломат қилинмас. Ўз аҳли аёлингдан бошла. Устун қўл остин қўлдан яхшидир», дедилар».
Бухорий, Муслим ривоят қилишган.

Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, мусулмон одам қачон ўз аҳлига савоб умидида инфоқ қилса, у унинг учун садақа бўлур», дедилар».
Бухорий, Муслим,Термизий, Насаий ривоят қилган


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио