Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

НАБИЙ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ОЛИ БАЙТЛАРИГА ВА УЛАРНИНГ МАВОЛИЙЛАРИГА САДАҚА ҲАЛОЛ ЭМАС

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳу садақанинг хурмосидан бир дона олиб оғзига солди. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиҳ-қиҳ!» деб ташлатмоқчи бўлдилар. Сўнгра:
«Биз садақа емаслигимизни сезмовдингми?» дедилар».
Бухорий, Муслим қилишган.
Муслимнинг ривоятида:
«Бизга садақа ҳалол эмаслигини билмабмидинг?!» дедилар», дейилган.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам йўлда кетаётиб хурмо ёнидан ўтдилар ва:
«Агар садақа бўлмаганида, уни еган бўлар эдим», дедилар».
Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга гўшт келтирилди. Мен:
«Бу Барийрага садақа қилинган», дедим. У зот:
«Бу унга садақа, бизга ҳадя», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насаий ривоят қилган.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга қачон таом келтирилса, унинг ҳақида сўрар эдилар. Агар «ҳадя» дейилса, ундан еяр эдилар. Агар «садақа» дейилса, ундан емас эдилар».
Термизий ва Муслим ривоят қилишган.

Абдуллоҳ ибн Ҳорис ал-Ҳошимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган узун ҳадисда, жумладан:
«Албатта, ушбу садақалар, одамларнинг кирларидан ўзга нарса эмас. Албатта, улар Муҳаммадга ҳам, Муҳаммаднинг оли байтига ҳам ҳалол бўлмайди», дейилган.
Муслим ва Насаий ривоят қилишган.

Абу Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Бани Махзумдан бир кишини закот тўплагани юбордилар. Бас, у Абу Рофеъга мен билан бирга юр, сенга, у(закот)дан насиба бор, деди. У «Олдин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўраб олай», деди ва бориб сўради. Бас, у зот:
«Бир қавмнинг мавлоси улардандир. Албатта, бизга садақа ҳалол эмас», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган ва «саҳиҳ» деганлар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио