Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ЗАКОТ ОЛИШИ МУМКИН БЎЛМАГАН ТОИФАЛАР

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бир увқия қийматида моли бўлатуриб сўраса, хиралик қилган бўлади», дедилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Батаҳқиқ, хиралик ила сўрабди», дейилган. Мен:
«Ёқута  (номли) туям увқиядан яхшироқ, дедим».
Абу Довуд, Насаий ва Аҳмад ривоят қилишган.

Саҳл ибн Ҳанзолия розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ўзининг ҳожатига етарли нарсаси бўлатуриб, сўраган одам, албатта, дўзахдан кўпроқ сўраган бўлади», дедилар».
Бошқа ривоятда:
«Жаҳаннамнинг чўғидан», дейилган.
«Эй Аллоҳнинг Расули, ҳожатига етарли нарса нима?» дейишди.
«Тушлик ва кечқурунлик таомига етарли миқдор», дедилар».
Бошқа бир ривоятда эса:
«Бир кеча-кундуз тўйишига етарли нарсаси борлиги», дейилган.
Абу Довуд ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган ва «саҳиҳ» дейишган.

 Ато ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Садақа бойга ҳалол бўлмайди. Магар беш кишига: Аллоҳ йўлида ғозийлик қилувчига, у (садақа) учун омилга, қарздорга, ўз моли ила у(садақа)ни сотиб олган одамга ёки бир одамнинг мискин қўшниси бўлса-ю, мискинга берилган садақасини бойга ҳадя қилса, бўлади», дедилар».
Абу Довуд, Аҳмад ва Ҳоким саҳиҳ ҳадис сифатида ривоят қилишган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио