Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ЗАКОТНИ ЭРТА БЕРИШ ВА БОШҚА ТОМОНГА ОЛИБ БОРИШ ЖОИЗЛИГИ

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аббос Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан закотни вақти келишидан олдин бериш ҳақида сўради. Бас, у зот унга бундай қилишга рухсат бердилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
Бошқа бир ривоятда:
 «У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Умарга:
«Биз Аббоснинг бу йилги закотини ўтган йили олган эдик», деганлар».
Бухорийнинг ривоятида:
«Одамлар у(закот)ни ийддан бир-икки кун олдин берар эдилар», дейилган.

 Амирлардан бири Имрон ибн ҳусайнни садақа олгани юборди. У қайтиб келганида амир унга:
«Мол қани?» деди. Имрон:
«Мени мол учун юборган эдингми?! Биз уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида қаердан олсак, ўша ердан олдик. Ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида қаерга қўйсак, ўша ерга қўйдик», деди».
Абу Довуд ва Саъид ибн Мансур саҳиҳ санад билан ривоят қилишган.
Шарҳ: Демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида закот қайси юртдан тўпланса, ўша ернинг закотга ҳақдорларига тарқатиб берилган. Улуғ саҳобий Имрон ибн ҳусайн розияллоҳу анҳу ҳам шундай қилганлар.

Абу Ҳилол ас-Сақафий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Сиздан кейин закотдан бўлган битта улоқни ёки қўйни, деб қатл қилинишимга оз қолди», деди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар у муҳожирларнинг фақирларига берилмаганда, уни олмас эдим», дедилар».
Насаий ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио