Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ФИТР САДАҚАСИ ЎЛЧОВИ

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр закотини хурмодан бир соъ, арпадан бир соъ миқдорида мусулмонлардан қулга ҳам, ҳурга ҳам, эрга ҳам, аёлга ҳам, кичикка ҳам, каттага ҳам фарз қилдилар. Уни одамлар намозга чиқишидан олдин адо этилишига амр қилдилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларида у(фитр садақаси)ни таомдан бир соъ ёки хурмодан бир соъ ёки арпадан бир соъ ёки майиздан бир соъ ёки қуртдан бир соъ берар эдик. Қачонки Муовия келганда ва буғдой келганда:
«Менимча, манавининг бир мудди икки муддга тенг келади», деди».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.
Бошқа бир ривоятда:
«Токи, Муовия ҳаж ёки умра қилиб келганда ва одамларга минбарда туриб гапирганда:
«Менимча, албатта, Шомнинг икки мудд буғдойи бир соъ хурмога тенг келади», деди. Одамлар шу гапни ушлашди. Абу Саъид:
«Аммо, мен бурун қандоқ бўлса, шунда давом этмоқдаман», деди».

Ҳасан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ибн Аббос Рамазоннинг охирида Басранинг минбарида хутба қилиб:
«Рўзанинг садақасини чиқаринг», деди.
Одамлар билмагандек туришаверди. Шунда у:
«Бу ерда аҳли Мадинадан ким бор?! Туринглар! Биродарларингизга ўргатинглар! Улар билишмас экан! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу садақани хурмо ва арпадан бир соъдан ва буғдойдан ярим соъ ҳар бир ҳуру қулга, эру аёлга, кичигу каттага фарз қилганлар», деди.
Али келганида баҳонинг арзонлигини кўриб:
«Аллоҳ сизларга (ризқни) кенг қилиб қўйибди. ҳар нарсадан бир соъ қилсангиз яхши бўларди», деди».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган.

 Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Вазн – аҳли Макканинг вазни, (идиш) ўлчов— аҳли Мадинанинг ўлчови», дедилар».
Насаий ва Абу Довуд ривоят қилишган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио