Касир ибн Абдуллоҳдан, у отасидан, отаси бобосидан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ушбу оят ҳақида сўралган эди. «Фитр садақаси нозил бўлган», дедилар». Ибн Хузайма ривоят қилган.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр закотини рўзадор учун беҳуда гап-сўз ва ҳаракатлардан покланиш ва мискинлар учун таомланиш бўлсин, деб фарз қилдилар. Ким уни намоздан олдин адо қилса, у мақбул закот бўлур. Ким уни намоздан кейин адо қилса, садақалардан бир садақа бўлур». Абу Довуд, Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилган ва «саҳиҳ» дейишган.
|