Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ТАҚИНЧОҚ, ЕТИМНИНГ МОЛИ ВА АСАЛНИНГ ЗАКОТИ ҲАҚИДА

Амр ибн Шуайбдан, отаси ва бобосидан ривоят қилинади:
«Бир аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди, у билан бирга қизи ҳам бор эди. Қизининг қўлида иккита йўғон-йўғон тилло билагузук бор эди.
У зот унга:
«Мана бунинг закотини берасизларми?» дедилар.
«Йўқ», деди аёл.
«Аллоҳ қиёмат куни ўша икковининг ўрнига оловдан бўлган икки билагузук тақиб қўйиши сени хурсанд қиладими?» дедилар.
Шунда у (қиз) икковини ечиб Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига ташлади ва:
«Иккови Аллоҳ учун ва Унинг Расули учун», деди.
«Сунан» эгалари ривоят қилишган.
Термизийнинг лафзида:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икковининг қўлида тиллодан бўлган билагузук кўриб қолдилар ва:
«Унинг закотини адо қиласизларми?» дедилар.
«Йўқ», дейишди икковлари.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икковларига:
«Аллоҳ икковингизга оловдан бўлган икки билагузук тақишини яхши кўрасизларми?» дедилар.
«Йўқ», дейишди икковлари.
«Ундоқ бўлса, закотини адо қилинглар», дедилар у зот».

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Мен оёғимга тилло халхал тақар эдим.
«Эй Аллоҳнинг Расули, у жамғармами?» дедим. У зот:
«Закоти адо қилинишга етган нарсанинг закоти берилса, жамғарма бўлмайди», дедилар».
Абу Довуд, Ҳоким ривоят қилишган ва «саҳиҳ» дейишган.

Нофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ибн Умар розияллоҳу анҳу қизлари ва чўриларига тилло тақинчоқ тақдирар ва ундан закот чиқармас эди».
Имом Молик ва Имом Шофеъий ривоят қилишган.

Амр ибн Динор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир кишининг Жобир ибн Абдуллоҳдан:
«Тақинчоқда закот борми?» деб сўраганини эшитдим.
«Йўқ», деди у.
«Минг динорга етса ҳам-а?!» деди ҳалиги одам.
«Ундан кўп бўлса ҳам», деди у.
Шофеъий ва Байҳақий ривоят қилишган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио