Самура ибн Жундаб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аммо баъду, шубҳа йўқки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларни савдо учун тайёрлаб қўйган нарсаларимиздан садақа чиқаришимизга амр қилар эдилар». Абу Довуд ривоят қилган.
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Туянинг ўз садақаси бор. Қўйнинг ўз садақаси бор. Қорамолнинг ўз садақаси бор. Кийимнинг ўз садақаси бор», дедилар». Дора Қутний, Ҳоким ривоят қилишган ва «саҳиҳ», дейишган.
|