Амр ибн Шуайб, отаси ва бобоси розияллоҳу анҳумлардан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга хутба қилиб: «Огоҳ бўлинглар! Ким етимга валий бўлса ва у(етим)нинг моли бўлса, у ила тижорат қилсин, уни то садақа еб битиргунча тарк этиб қўймасин», дедилар». Термизий, Шофеъий ва Дора Қутний ривоят қилишган.
Қосим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Оиша менга ва икки етим укамга валийлик қилар эди. У киши бизнинг молларимиздан закот чиқарар эди». Имом Шофеъий ривоят қилган.
|