Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ТИЛЛО ВА КУМУШ ПУЛНИНГ ЗАКОТИ

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Абу Бакр уни Баҳрайнга юбораётиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларга фарз қилган садақа ҳақида ёзиб берган мактубда:
«Танга пулда ўндан бирнинг тўртдан бири. Агар бир юз тўқсон тангадан бошқа бўлмаса, унда ҳеч нарса йўқ. Магар эгаси хоҳласа, (ўзи билади)», дейилган эди».
Бухорий, Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган.

Бешовлари қилган ривоятда:
«Танга пулнинг беш увқиясидан озида садақа йўқ», дейилган.
Шарҳ: Арабчада кумуш танга пулни «варақ», «риққа» деб аталади. Ушбу ҳадисда ўша кумуш танга пул ҳақида сўз кетмоқда.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Кумуш танга пулдан фарз бўладиган закот миқдори ўндан бирнинг тўртдан бири, бугунги кун истилоҳи билан айтилганида, икки ярим фоизи экан. Демак, кимнинг кумуш тангалари нисобга етса, икки ярим фоизини закот қилиб чиқариши керак.
2. Бир юз тўқсон танга кумуш пулга закот фарз бўлмайди. Фақат эгаси ўз ихтиёри билан закот бермоқчи бўлса, ўзи билади.
3. Кумуш танга пулнинг нисоби беш увқия. Бир увқия – қирқ дирҳамга тенг. Уни бешга кўпайтирсак, икки юз дирҳам бўлади. Икки юз дирҳам кумуш пул нисобга етган бўлади.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Узун ҳадисни айтиб келиб охирида:
«Қачон сенинг икки юз дирҳаминг бўлса ва унга бир йил айланса, бас, ундан беш дирҳам. Сенинг йигирма диноринг бўлгунча сенга ҳеч нарса фарз бўлмайди. Қачон сенинг йигирма диноринг бўлса, унга бир йил айланса, бас, ундан ярим динор. Зиёда бўлган нарсадан ўшанинг ҳисоби бўйича», дедилар».
Абу Довуд ривоят қилган. Бухорий «саҳиҳ» деган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«От ва қулни афв қилдим. Танга пулнинг садақасини беринглар. ҳар қирқ дирҳамдан бир дирҳам. Бир юз тўқсон (дирҳам)да ҳеч нарса йўқ. Қачон икки юзга етса, ундан – беш дирҳам», дедилар».
Абу Довуд, Термизий ва Аҳмад ривоят қилишган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«ҳайвонниг жароҳатида товон тўлаш йўқ. Маъданда ҳам товон тўлаш йўқ. Қудуқда ҳам товон тўлаш йўқ. Дафинада бешдан бир (закот) бор», дедилар». 
Бухорий, Муслим,Термизий, Насаий ривоят қилган

 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Фуръу томондаги Қабалийя деган жойнинг маъдан конларини Билол ибн ҳорисга берганлар. Ўша маъданлардан бугунги кунгача фақат закот олинади, холос».
Имом Молик, Имом Шофеъий ва Имом Абу Довуд ривоят қилишган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио