Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ЧОРВА ҲАЙВОНЛАРИ ЗАКОТИ ШАРТИ

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Абу Бакр унга Аллоҳ Ўз Расулига амр қилган закотни ёзганида:
«Закотга қари, ғилай ва қўчқор чиқарилмайди. Магар садақа берувчи хоҳласа, майли», дейил­ган эди».
Бухорий, Термизий, Абу Довуд, Насаий ривоят қилган

Абдуллоҳ ибн Муовия ал-ўозирий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уч нарса бор, ким уларни қилса, иймон таъмини тотган бўлади. Ким Аллоҳнинг ёлғиз Ўзига ибодат қилса ва, албатта, «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ» деса, молининг закотини ихлос ва чин қалбдан ҳар йили иона ўлароқ берса. Қарисини, ифлосини, касалини, сутсизини бермаса. Лекин молингизнинг ўртасидан бўлса. Албатта, Аллоҳ сиздан яхшисини сўрагани йўқ, ёмонига амр қилгани ҳам йўқ», дедилар».
Абу Довуд ва Табароний ривоят қилишган.

Баҳз ибн Ҳокимдан, отасидан ва бобосидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Барча яйловда боқилган туянинг қирқтасидан Бинти Лабун. Туялар ҳисоб юзасидан тарқатиб юборилмайди. Ким улардан ажр олиш умидида бўлса, ажр олади. Ким у(закот)ни ман қилса, биз уни ҳам, молининг ярмини ҳам олувчидирмиз. Бу Роббимизнинг азму қарорларидан бир фарз­дир. Оли Муҳаммад учун ундан ҳеч нарса йўқ».
Абу Довуд ва Насаийлар ривоят қилишган.

Абу Довуд Али розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда:
«Қорамолнинг ҳар ўттизтасидан бир ёшли бузоқ ва ҳар қирқтасидан икки ёшли ғунажин. Ишчи(мол)ларга ҳеч нарса йўқ», дейилган.

Шофеъийнинг ривоятида эса:
«Туя ва қорамолнинг ишчиларида садақа йўқдир», дейилган.

Муоз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени Яманга юбордилар ва:
«Дондан дон олгин, қўйдан совлиқ олгин, туядан эркак туя, қорамолдан сигир олгин», дедилар».
Абу Довуд ва Ҳоким ривоят қилган ва «саҳиҳ», деган.
Шарҳ: Бу ҳадисдан уламоларимиз ҳар бир нарсанинг закотини ўз жинсидан олинади, деган қоидани чиқарганлар.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким мол фойда қилса, ундан эгасининг ҳузурида бир йил ўтмагунича закот йўқ», дедилар».
Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио