Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ЗАКОТГА ЛОЙИҒИ БЎЛМАСА, ЎРНИГА БОШҚАНИ ОЛИШ ҲАҚИДА

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Абу Бакр унга Аллоҳ Ўз Расули соллаллоҳу алайҳи васалламга амр қилган садақа фарзини ёзганида қуйидагилар ҳам бор эди:
«Кимнинг ҳузуридаги туяси закотига Жазаъа берадиган даражага етса-ю, унинг Жазаъаси бўлмай ҳиққаси бўлса, ундан ҳиққа қабул қилинади ва у билан бирга имкони бўлса иккита қўй ҳам олинади. (Агар қўй бериш) имкони бўлмаса, йигирма дирҳам олинади.
Кимнинг ҳузуридаги (туя)си ҳиққани закотга берадиган даражага етса-ю, унинг ҳиққаси бўлмай Жазаъаси бўлса, ундан Жазаъа қабул қилинади ва садақачи унга йигирма дирҳам ёки иккита қўй беради.
Кимнинг ҳузуридаги (туя)си ҳиққани закотга берадиган даражага етса-ю, унинг ҳиққаси бўлмай Бинти Лабуни бўлса, ундан ўша қабул қилинади ва у яна иккита қўй ёки йигирма дирҳам беради.
Кимнинг закоти Бинти Лабунга етса-ю, унинг ҳиққаси бўлса, ундан ҳиққа қабул қилинади ва садақачи унга йигирма дирҳам ёки иккита қўй беради.
Кимнинг закоти Бинти Лабунга етса-ю, унда у йўқ бўлса ва унинг Бинти Мухози бўлса, ундан ўша қабул қилинади ва яна йигирма дирҳам ва иккита қўй ҳам беради.
Кимнинг закоти Бинти Мухозга етса-ю, унда у бўлмай Бинти Лабун бўлса, у қабул қилинади ва садақачи унга йигирма дирҳам ёки иккита қўй беради. Агар унинг кўнгилдагидек Бинти Мухози бўлмаса-ю, Бинти Лабуни бўлса, ўша ундан қабул қилинади ва у билан бирга қўшиб ҳеч нарса бермайди».
Бухорий, Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио