Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ЧОРВА ҲАЙВОНЛАРИ ЗАКОТИ: ТУЯ, ҚЎЙ ВА ҚОРАМОЛЛАР

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Абу Бакр уни Баҳрайнга юборганида ушбу мактубни ёзган эди:
«Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ушбу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларга фарз қилган садақа фарзидир. Буни Аллоҳ Ўз Расулига амр қилгандир. Бас, мусулмонларнинг кимидан уни тўғриликча сўралса, берсин. Кимдан ортиқча сўралса, бермасин.
Йигирма тўрттадан кам туядан то бештагача ҳар бештасидан бир қўй. Қачон у(туя)лар йигирма бештага етса, то ўттиз бештагача – урғочи Бинти Мухоз туя. Қачон ўттиз олтитага етса, то қирқ бештагача – урғочи Бинти Лабун туя. Қачон қирқ олтига етса, то олтмиштагача – эркак туяга лойиқ ҳиққа. Қачон олтмиш биттага етса, то етмиш бештагача – Жазаъа туя. Қачон етмиш олтитага етса, то тўқсонтагача – иккита Бинти Лабун. Қачон тўқсон биттага етса, то бир юз йигирматагача – эркак туяга лойиқ иккита ҳиққа. Қачон бир юз йигирмадан ошса, ҳар қирқтасида— битта Бинти Лабун. ҳар элликтасида – ҳиққа. Кимда тўрттадан ортиқ туя бўлмаса, уларда садақа йўқ. Магар эгаси хоҳласа (ўзининг иши). Қачон туя бештага етса, унда битта қўй.
Қўйнинг садақаси эса, яйловда боқиладиганларидандир. Қачон қирқта бўлса, бир юз йигирматагача – битта қўй. Қачон бир юз йигирматадан ортса, икки юзтагача – иккита қўй. Қачон икки юзтадан ортса, уч юзтагача – учта. Қачон уч юзтадан ортса, ҳар юзтада – битта қўй. Қачонки, кишининг яйловда боқиладиган қўйи қирқ­тадан битта қўйга кам бўлса, унда садақа йўқ. Магар эгаси хоҳласа (ўзи билади)».
Бухорий, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио