Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ЗАКОТ ФАРЗ БЎЛАДИГАН ВА БЎЛМАЙДИГАН НАРСАЛАР ҲАҚИДА

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига етиб бордим. У зот:
«Жоним унинг қўлида бўлган Зот билан қасамки, ёки Ўзидан бошқа Илоҳ йўқ Зот билан қасамки» ёки шунга ўхшаган бир қасам ичдилар-да:
«Кимнинг туяси, қорамоли ва қўйи бўлатуриб, ҳақини адо қилмаса, албатта, қиёмат куни ўшалар энг катта ва семиз ҳолида келтирилади. Улар уни туёқлари билан тепадилар, шохлари билан сузадилар. Қачон унинг олдидан охиргиси ўтса, олдингиси қайтиб келади. Одамлар орасида ҳукм чиқарилгунча шундоқ давом этади», дедилар».
Бухорий, Муслим,Термизий, Насаий ривоят қилган

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир аъробий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳижрат ҳақида сўради. Бас, у зот унга:
 «Эҳтиёт  бўл,  унинг  шаъни  шиддатлидир. Туянг борми? Садақасини адо этасанми?» дедилар.
«ҳа», деди у.
«Денгизлар ортида ҳам ишлайвер. Албатта, Аллоҳ сенинг амалингдан бирор нарсани камайтирмайди», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насаий ривоят қилган.

 Умар ибн Абдулазиз:
«Закот – тилло-кумуш, зироат ва чорва ҳайвонларидандир», деган.
Молик ва Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳимлар бунга мувофиқ бўлганлар.
Шофеъий «Ал-умм» китобида:
«Ўз-ўзида закоти вожиб бўладиган мол – тилло-кумуш, баъзи ер ўстирган нарсалар, чорва ҳайвонлари, ердан олинган маъдан ва дафиналардандир» лафзини келтирган.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Беш васақдан камда садақа йўқ», дедилар».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мусулмонга унинг қулида ва отида садақа йўқ», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.
Муслим ва Аҳмад ривоятида:
«Қулда садақа  йўқ. Фақатгина фитр садақаси бор», дейилган.

 Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшаклар ҳақида, улардан закот чиқариладими?» деб сўралди.
Бас, у зот:
«Менга улар ҳақида ҳеч нарса келмади. Фақат ушбу ажойиб оят бор:
«Ким зарра оғирлигича яхшилик қилса ҳам кўради. Ва ким зарра оғирлигича ёмонлик қилса ҳам кўради», дедилар».
Бухорий, Муслим ва Аҳмад ривоят қилишган.

Муоз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга яшиллар (полиз экинлари) ҳақида сўраб мактуб ёзди.
Бас, у зот:
«Уларда ҳеч нарса йўқ», дедилар».
Термизий, ал-Баззор ва Дора Қутний ривоят қилишган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио