Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ЗАКОТНИ ТАРК ҚИЛУВЧИГА ҚЎРҚИТИШ

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Закоти адо этилишига етган нарсанинг закоти берилса, тўпланган эмас», дедилар».
Абу Довуд, Ҳоким ва Молик ривоят қилишган.
 Моликнинг лафзида:
«Закоти адо этилган нарса тўпланган эмасдир», дейилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бир тилло ёки кумуш соҳиби унинг ҳақини адо этмас экан, албатта, қиёмат кунида унинг учун оловдан бўлган тахтачалар тайёрланади. Улар жаҳаннам оловида қиздирилади. Сўнгра уларни пешонасига, икки ёнбошига ва орқасига босилади. Совуб қолиши билан яна қайтадан қиздирилади. Миқдори эллик минг йил бўлган кунда то одамлар орасида ҳукм чиқарилгунча шундоқ қилинади. Кейин йўлини билади. Ёки  жаннатга, ёки дўзахга бўлади», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, туя-чи?» дейилди. У зот:
«Қайси бир туя соҳиби ҳам унинг ҳақини бермаса, сувга борган куни уни соғиш ҳам ҳақидандир, албатта, қачон қиёмат куни бўлса, уни у(туя)­ларнинг олдига теп-текис, сип-силлиқ ерга ташлаб берилади. Уларнинг ҳаммаси битта бўталоғи ҳам қолмай тўлиқ бўлади. Уни туёқлари билан босадилар, оғизлари билан тишлайдилар. Унинг олдидан бири ўтса, бошқаси қайтиб келаверади. Миқдори эллик минг йил бўлган кунда, то одамлар орасида ҳукм чиқарилгунча шундоқ қилинади. Кейин йўлини билади. Ёки жаннатга, ёки  дўзахга бўлади», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, қорамол ва қўй-чи?» дейилди.
«Қайси бир қорамол ва қўй соҳиби ҳам ундан ҳақини бермаса, албатта, қачон қиёмат куни бўлса, у аларнинг олдига теп-текис, сип-силлиқ ерга ташлаб берилади. Улардан бирортаси ҳам қолмайди. Уларнинг ичида шохи буралгани, шохсизи, шохи сингани бўлмайди. Уларнинг ҳаммаси шохи билан уни сузади ва туёғи билан тепкилайди. Унинг олдидан бири ўтса, бошқаси қайтиб келаверади. Миқдори эллик минг йил бўлган кунда, то одамлар орасида ҳукм чиқарилгунча шундоқ қилинади. Кейин йўлини кўради. Ёки жаннатга, ёки  дўзахга», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насаий ривоят қилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимга Аллоҳ молу дунё берса-ю, у закотини адо қилмаган бўлса, қиёмат куни у унга кўзойнакли илон бўлиб кўринади. Унинг икки тиши чиқиб туради. У қиёмат куни бўйнидан бўғиб олади. Сўнг икки жағ суягидан тишлаб туриб:
«Мен сенинг молингман! Мен сенинг тўплаган хазинангман!» дейди», дедилар ва:
«Аллоҳ уларга Ўз фазлидан берган нарсада бахиллик қилганларга уни яхши, деб ҳисобламанглар. Йўқ! У улар учун ёмондир. Қиёмат куни бахиллик қилган нарсалари ила, албатта, бўғилурлар», оятини тиловот қилдилар».
Бухорий, Муслим,Термизий, Насаий ривоят қилган

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот қилиб, у зотдан кейин Абу Бакр халифа бўлганида араблардан ким кофир бўлса бўлди. Умар ибн Хаттоб Абу Бакрга:
«Қандоқ қилиб одамларга қарши уруш қиласан? Батаҳқиқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Токи одамлар «Ла илаҳа иллаллоҳ» дегунларича уруш қилишга амр қилиндим. Ким уни айтса, шубҳасиз, мендан молини ва жонини сақлаган бўлади. Магар ҳақи билан бўлса, бундан мустасно. Унинг ҳисоби Аллоҳнинг Ўзига», деганлар-ку?!» деди. Абу Бакр:
«Аллоҳга қасамки, ким намоз билан закотнинг орасини фарқласа унга қарши, албатта, уруш қиламан. Чунки закот молнинг ҳақидир. Аллоҳга қасамки, агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бериб турган бир улоқни ман қилсалар ҳам. Ана шу ман қилингани учун, албатта, уларга қарши уруш қиламан», деди. Умар:
«Аллоҳга қасамки, бу Аллоҳ Абу Бакрнинг дилини урушга буриб қўйганидан бошқа нарса эмас эди. Мен унинг ҳақ эканини билдим», деди».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио