Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ЗАКОТНИНГ ФАРЗЛИГИ ВА ФАЗИЛАТИ ҲАҚИДА

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Муъоз ибн Жабалга уни Яманга юбораётиб қуйидагиларни айтганлар:
«Албатта, сен аҳли китоб қавмнинг ҳузурига борасан. Бас, қачон уларнинг ҳузурига етиб борсанг, уларни «Ла илаҳа иллаллоҳу ва Муҳаммадан Расулуллоҳ», деб шаҳодат беришларига даъват қил.
Агар улар сенга бунда ҳам итоат қилсалар, Аллоҳ уларга бир кеча-кундузда беш вақт намозни фарз қилганининг хабарини бер.
Агар улар сенга бунда ҳам итоат қилсалар, Аллоҳ уларга уларнинг бойларидан олиниб, фақирларга қайтариладиган садақани фарз қилганини хабар қил.
Агар улар сенга бунда итоат этсалар, яхши молларини олишдан ҳазир бўл. Мазлумнинг дуосидан қўрқ. Чунки у (дуо) билан Аллоҳнинг орасида парда йўқдир», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Мени бир амалга далолат этингки, уни қилсам жаннатга кирай», деди. У зот:
«Аллоҳга ибодат қиласан ва Унга ҳеч нарсани ширк келтирмайсан. Фарз намозни қоим қиласан. Фарз қилинган закотни адо этасан. Рамазон (рўзаси)ни тутасан», дедилар.
«Жоним унинг қўлида бўлган зот билан қасамки, бундан зиёда қилмайман», деди.
У қайтгач, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимни аҳли жаннатдан бир одамга назар солиш хурсанд қилса, бунга назар солсин», дедилар».
Бухорий, Муслим ва Насаий ривоят қилишган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бандалар тонг оттирган ҳар бир кунда, албатта, икки фаришта нозил бўлади. Улардан бири:
«Эй бор Худоё! Инфоқ қилувчига ўринбосар бергин», дейди.
Иккинчиси эса:
«Эй бор Худоё! Мумсикка йўқотиш бергин», дейди», дедилар».
Бухорий, Муслим ва Насаий ривоят қилишган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қай бир киши ҳалол-покдан садақа қилса, Аллоҳ ҳалол-покдан бошқани қабул ҳам қилмайди, албатта, Аллоҳ у(садақа)ни ўнг қўли билан қабул қилиб олади. Агар у бир дона хурмо бўлса ҳам Раҳмоннинг кафтида ўсади. ҳаттоки, тоғдан ҳам катта бўлиб кетади. Худди бирингиз тойчоғи ёки бўталоғини тарбия қилганидек», дедилар».
Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.
Термизий:
«Бунинг тасдиғи Аллоҳ азза ва жалланинг китобидадир: «Аллоҳ рибони йўқ қилур ва садақаларни ўстирур»ни зиёда қилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бир жуфт нарсани Аллоҳнинг йўлида инфоқ қилса, жаннатда нидо қилиниб:
«Эй Аллоҳнинг бандаси, бу яхшилик», дейилади. Бас, ким аҳли намоздан бўлса, намоз эшигидан чақирилур. Ким аҳли жиҳоддан бўлса, жиҳод эшигидан чақирилур. Ким аҳли садақа бўлса, садақа эшигидан чақирилур. Ким аҳли рўзадан бўлса, Райён эшигидан чақирилур», дедилар.
Абу Бакр Сиддиқ:
«Эй Аллоҳнинг Расули, биров  ўша эшикларнинг ҳаммасидан чақирилса, зарари йўқми? Ўзи бирор киши ўша эшикларнинг ҳаммасидан чақириладими?» деди.
«ҳа, умид қиламанки, сен ўшалардан бўласан», дедилар».
Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон молингнинг закотини адо қилсанг, батаҳқиқ, зиммангдаги бурчни бажарибсан», дедилар».
Термизий ривоят қилган.

Яна ўша кишидан ва Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, икковлари айтдилар:
«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга хутба қилиб:
«Жоним қўлида бўлган Зот билан қасамки» деб уч марта айтдилар. Кейин бошларини қуйи солиб туравердилар, туравердилар...
Биздан ҳар бир киши йиғлар, у зотнинг нима учун қасам ичганларини билмас эди. Охири бошларини кўтардилар. Юзларида севинч аломати бор эди. Бу биз учун энг яхши неъматлардан ҳам маҳбуброқ эди. Сўнгра:
«Қайси бир банда беш вақт намозини ўқиса, Рамазон (рўзаси)ни тутса, закотини чиқарса ва етти катта гуноҳдан четда бўлса, албатта, унинг учун жаннатнинг эшиклари очилур ва унга, салом ила кир, дейилур», дедилар».
Насаий ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио