Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

МАЙИТ ЎЗИДАН БОШҚАНИНГ АМАЛИДАН МАНФААТ ОЛАДИ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Бир одам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Эй, Аллоҳнинг Расули, онамнинг жони бирдан чиқди. Васият қила олмади. Гумон қилишимча, агар гапирса, садақа қилар эди. Мен унинг номидан садақа қилсам унга ажр бўладими?» деди.
«Ҳа», дедилар».
Бухорий, Муслим ва Насаий ривоят қилган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Саъд ибн Убоданинг онаси у ғойиблигида вафот этди. Бас, У:
«Эй, Аллоҳниг Расули, онам менинг ғоиблигимда вафот этди. Агар унинг номидан бирор нарса садақа қилсам унга манфаати бўладими?» деди.
«Ҳа», дедилар у зот.
«Сизни гувоҳ қилиб айтаманки, мевали боғим унга садақа бўлсин», деди».
Бухорий, Термизий ва Насаий ривоят қилган.

Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳудан:
«У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга:
«Эй, Аллоҳнинг Расули, Саъднинг онаси вафот этди. Қайси садақа афзал?» деди.
«Сув», дедилар.
У бир қудуқ қазиди ва:
«Мана шу, Саъднинг онаси учун», деди».
Абу Довуд, Аҳмад ва Насаий ривоят қилган.
Насаий:
«Ўша Саъднинг Мадинадаги сувхонасидир»ни зиёда қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио