Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

РАҲМАТ ФАРИШТАЛАРИ ЖАНОЗАНИ КУЗАТИБ БОРИШАДИ ВА ЖАНОЗА БИЛАН АМАЛИ ҚОЛАДИ

Савобон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга у зот жаноза билан кетаётганларида улов келтирилди. У зот минишдан бош тортдилар. Қайтаётганларида яна улов келтирилган эди, миндилар».
Бу ҳақда у зотдан сўралганда:
«Фаришталар юриб борар эдилар. Улар юриб кетаётганда мен миниб олсам, бўлмас эди. Улар кетганларидан кейин миндим», дедилар».
Абу Довуд ривоят қилган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жанозага чиққанларида отлиқларни кўриб қолиб:
«Уялмайсизларими?! Аллоҳнинг фаришталари пиёда юрибдилару, сиз бўлсангиз жонворга миниб олибсиз!» дедилар».
Термизий ва Ибн Можа ривоят қилган.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Маййитга уч нарса эргашади. Иккитаси қайтиб, биттаси у билан қолади. Унга аҳли, моли ва амали эргашади. Аҳли ва моли қайтади. Амали қолади», дедилар».
Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио